Чиқинди ташувчи машиналарнинг ҳар куни эрталаб аҳоли хонадонларидан чиқинди олиб кетиш учун баланд сигнал чалиб келиши аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган эди.
Буни инобатга олган ҳолда Экология вазирлиги ташаббуси билан чиқиндиларни сигнал усулида эмас, енгил мусиқа садолари остида олиб чиқиш йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги ахборот хизмати.
Ҳозирда Тошкент, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида бу усул тажрибадан ўтказилмоқда. Ҳар бир ҳудудга биттадан махсус машина ажратилиб, аҳолига чиқинди ташувчи машина келгани ҳақида баланд сигнал эмас, мусиқа орқали хабар берилмоқда.
Агар янги усул синовдан муваффақиятли ўтса, кейинчалик бутун республика бўйича жорий қилинади, дейилади хабарда.






