АсосийDunyo

Қозоғистонда Навоий ҳайкали қад ростлади

'Қозоғистонда Навоий ҳайкали қад ростлади'ning rasmi

Қозоғистоннинг Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати хабар бермоқда. 

“Баландлиги тўрт метрдан ортиқ бўлган мазкур ҳайкал Ўзбекистон халқ рассоми, ҳайкалтарош Жасвант Анназаров томонидан яратилди ва Остона шаҳрида ўрнатилди”, - дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, ўтган йили Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари икки мамлакат делегацияларининг кенгайтирилган таркиби билан музокаралари давомида Остона шаҳри марказида буюк ўзбек шоири, давлат арбоби Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича қарор қабул қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар