АсосийDunyo

Покистондаги поезд ҳалокати қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — Элчихона

'Покистондаги поезд ҳалокати қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — Элчихона'ning rasmi

Кеча Покистон жануби-шарқида поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, яна камида 80 киши жароҳат олган, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Маълум қилинишича, Покистоннинг Синд вилоятида, Карачидан 275 километр узоқликдаги Навабшоҳ шаҳри яқинида 10 та вагон рельсдан чиқиб кетди. Воқеа жойида қутқарув гуруҳлари ва ҳарбийлар ишламоқда. Тумандаги тиббиёт муассасаларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Ушбу йўналишда поездлар ҳаракати тўхтатилган.

Поезд ҳалокати сабаблари ҳозирча номаълум. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қурбонлар сони ортиши эҳтимоли бор.

Ўзбекистон элчихонаси хабарига кўра, Покистондаги темир йўл ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Вазият дипломатлар назорати остида.

 

    Бошқа янгиликлар