Сал аввал Афғонистон ҳукумати нефть сифати пастлиги сабабли 67 та нефть танкини Ўзбекистонга қайтаришга қарор қилгани хабар қилинган эди.
Айни пайтда мазкур хабарлар юзасидан "darakchi.uz" "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан боғланди. Жамият жориж ОАВларида Афғонистон Миллий стандартлар бошқармасига таяниб тарқатилган мазкур хабар асоссиз эканини билдирди.
"Мазкур хабарлар асоссиз! Тез орада жамият томонидан мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот эълон қилинади", - деди "Ўзбекнефтгаз" масъули.






