АсосийJamiyat

Бугун тонгда Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

'Бугун тонгда Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди'ning rasmi

Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, бугун Тошкент вақти билан 05:32 да (06.08.2023 йил, Гринвич бўйича 00:32 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди.  

Зилзила координаталари: 36,58 градус шимолий кенглик; 70,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,9. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 536 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхандарё вилоятида 4 балл, 311 км.

Фарғона вилоятида 4 балл, 433 км.

Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 465 км.

Жиззах вилоятида 3-4 балл, 465 км.

Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 471 км.

Андижон вилоятида 3-4 балл, 489 км.

Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 498 км.

Наманган вилоятида 3-4 балл, 499 км.

Тошкент шаҳрида 3- балл, 535 км.

 

    Бошқа янгиликлар