Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги кўчаларнинг бирида шахси номаълум бўлган эркак яланғоч ҳолатда гулдаста кўтариб кетаётганлиги акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 август куни Юнусобод тумани 11-мавзе ҳудудида 1992 йилда туғилган Т.А. қўлида гулдаста билан яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланиб, бу хатти-ҳаракати билан фуқароларнинг норозичилигини келтириб чиқарган.
Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан ўтказилган текширув жараёнида фуқаро Т.А. Тошкент шаҳар Руҳий-асаб касалликлар гуруҳи шифокори томонидан кўрикдан ўтказилган. Кўрик натижасида фуқаро Т.А.нинг руҳиятида бузилиш аниқланганлиги сабабли фуқаро шаҳар руҳий-асаб касалликлар шифохонасига юборилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергога қадар қўшимча текширув ишлари давом эттирилмоқда, дейилади хабарда.






