АсосийJamiyat

Тошкентда эркак киши аёл киши бошқарувидаги машинага ҳужум қилди ( видео)

'Тошкентда эркак киши аёл киши бошқарувидаги машинага ҳужум қилди ( видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда номаълум ҳайдовчи аёл киши бошқарувидаги автомашинани тепиб, техник шикаст етказганлигини акс этган видеолар тарқалмоқда. 

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ Ахборот хизмати расмий маълумот берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 август куни тахминан соат 00.10 ларда Юнусобод тумани А.Темур кўчасида “Cobalt” ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган М.Х. ҳамда “Gentra” русумли автомашина ҳайдовчиси 1999 йилда туғилган Д.Т.лар орасида йўлда ўзаро келишмовчилик келиб чиққанлиги аниқланган.

Келишмовчилик натижасида “Cobalt” русумли автомашина ҳайдовчиси “Gentra” русумли автомашинага техник шикаст етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар