Покистоннинг собиқ бош вазири ва мухолифатдаги “Адолат ҳаракати” партияси раиси Имрон Хон коррупсия иши бўйича уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Dawn нашри хабар бермоқда.
Унга кўра, суд залига фақат адвокатлар киритилган. Суд мажлиси вақтида бино ташқарисида қўшимча полиция кучлари навбатчилик қилган.
Қайд этилишича, суд Имрон Хондан 100 минг рупий жарима тўлашни ҳам талаб қилган.
Маълумот ўрнида, Имрон Хон 2018 йилдан 2022 йилгача Покистон бош вазири бўлган. 2022 йил апрел ойида у ишончсизлик вотумини олди. Октябр ойида Хон сайловдан четлаштирилди ва беш йилга давлат лавозимини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.






