АсосийJamiyat

Тошкент вилоятининг 2 ҳудудида электрга ноқонуний уланган МЧЖлар аниқланди

'Тошкент вилоятининг 2 ҳудудида электрга ноқонуний уланган МЧЖлар аниқланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “F.Y.” ХУЖМШ ва “O.К.” МЧЖ масъул шахслари ҳудуддаги 10 та кўп қаватли уйга ўрнатилган лифт ҳамда кўча ёритиш чироқларини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 908,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқлаган.

Шу каби, Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.E.” МЧЖ масъул шахслари 22 та кўп қаватли турар жой биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 472,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқлаган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар