Россия президенти Владимир Путин молиявий операцияларни тақиқловчи ва Россияда махсус иқтисодий чекловлар остида қолган хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини блокировка қилишга рухсат берувчи қонунни имзолади, дея ёзмоқда "zamon.uz"
"Блокланган шахслар деганда хорижий давлатлак, ташкилотлар, хорижий давлатлар томонидан назорат қилинадиган, юридик шахслар, шунингдек, жиамоний шахслар тушунилади", — дейилади ҳужжатда.
Қонунга кўра, иқтисодий чоралар молиявий операцияларни тақиқлашга қаратилган.
Шундай қилиб, Россия томонидан юридик шахсларга нисбатан санкциялар киритилгандан сўнг, уларнинг маблағлари ва мол-мулки блокланади. Ушбу чеклашлар Россиянинг миллий хавфсизлигига таҳдид солувчи мамлакатларнинг "дўстона" ҳаракатларида қўлланилиши мумкинлиги маълум қилинган.






