АсосийJamiyat

Тошкентда эрталаб ва кечки пайт 3 соатдан юк машиналар ҳаракатига чеклов қўйилиши мумкин

'Тошкентда эрталаб ва кечки пайт 3 соатдан юк машиналар ҳаракатига чеклов қўйилиши мумкин'ning rasmi

Тошкентда тиғиз вақтларда юк машиналари ҳаракати чекланиши мумкин. Тошкент ИИББ томонидан шаҳарда тиғиз вақтларда юк машиналари ҳаракатланишини чеклаш масаласи ўрганилмоқда. Бош бошқарма айни пайтда бу бўйича махсус сўровнома ўтказмоқда.

Унга кўра, юк автомобилларининг ҳаракати эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ва кечки соат 17:00 дан 20:00 гача вақт оралиғида чекланиши мумкин.

Бугун, 5 август соат 10:00 ҳолатига кўра, сўровда 5 мингдан ортиқ киши қатнашган, уларнинг 87 фоизи тақиққа розилигини билдирган. 

    Бошқа янгиликлар