АсосийJamiyat

Чортоқ бозори ёниб кетди (видео)

'Чортоқ бозори ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Бугун, 5 август куни соат 03:39 да Наманган вилояти Чортоқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига “Наманган” МФЙ Мустақиллик шох кўчасида жойлашган савдо расталарида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга асосан зудлик билан воқеа жойига 9 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 250 кв.м майдонда дўкон ва савдо расталарининг ички қисмида бўлган маҳсулотлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғинни кенгайиб кетишининг олди олиниб, 4000 кв.м майдон сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва халок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар