Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача, шимолда эса баъзида 20-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-40°, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 42° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 38-40° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда
13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 30-35° бўлади.
04.08.2023 08:13
Бугун ҳарорат 42 даража иссиқ бўлади






