АсосийJamiyat

Олий суд биносида даъвогар сифатида келган эркак вафот этди

'Олий суд биносида даъвогар сифатида келган эркак вафот этди'ning rasmi

Олий суд биносида фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди. 

Жорий йил 3 август куни 1957 йилда туғилган фуқаро М. А. (эркак) Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида соат 9. 15 га тайинланган суд мажлисига даъвогар сифатида келган.  

Суд мажлиси ўз вақтида бошланган бўлиб, суд мажлиси котиби тарафларни суд залига таклиф этиш учун кутиш хонасига чиққанида М. А. бехуш ҳолда ётганини кўрган. Шу заҳоти барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилиб, шошилинч тез тиббий ёрдам ходимларига хабар берилган. Ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тиббиёт ходимлари томонидан М. А. ҳаётдан кўз юмганлиги аниқланган.

Тиббиёт ходимлари берган бирламчи хулосага асосан фуқаро М. А.нинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган.  

    Бошқа янгиликлар