АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 6 ойда камчиликларга йўл қўйганлиги сабаб 12 нафар судья лавозимидан озод қилиниб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди

'Ўзбекистонда 6 ойда камчиликларга йўл қўйганлиги сабаб 12 нафар судья лавозимидан озод қилиниб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди'ning rasmi

Ўтган олти ойда одил судловни амалга оширишда камчиликларга йўл қўйганлиги сабаб 12 нафар судья лавозимидан озод қилиниб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилган

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати раҳбари Турсунали Акбаров маълум қилди.

Шунингдек, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган 128 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилди.

Ўтган олти ойда судьялар фаолиятига аралашиш, уларнинг дахлсизлигига таъсир ўтказишга уриниш ҳолатлари бўйича Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокуратурага 3 та тақдимнома киритилди. Бунинг натижасида 1 та жиноят иши қўзғатилди, 2 та ҳолат ўрганилмоқда.

Судьяларни тайинлаш, жой-жойига қўйиш, бўш лавозимлар учун очиқ ва ошкора ўтказилган танловлар натижасида  ўтган олти ойда 133 нафар номзод судьялик лавозимига тайинланди.

Уларнинг 55 нафари судьялик лавозимида бўлишнинг навбатда 10 йиллик муддатига, 3 нафари муддатсиз даврга, 72 нафари ваколати муддати даврига юқори ва бошқа судьялик лавозимларига, 3 нафар номзод илк бор судьялик лавозимига тайинланди.

Тайинловларга оид очиқ танловларда ваколат муддати тугаган 6 нафар судья навбатдаги муддатга нолойиқ деб топилди.

    Бошқа янгиликлар