АсосийDunyo

Россия Украинадаги жангавор ҳаракатларда қатнашган қирғизистонлик йигитга фуқаролик беришни кўриб чиқмоқда

'Россия Украинадаги жангавор ҳаракатларда қатнашган қирғизистонлик йигитга фуқаролик беришни кўриб чиқмоқда'ning rasmi

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги жанговар ҳаракатларда қатнашгани учун Бишкекда судланган Қирғизистон фуқароси Асқар Кубаничбекка Россия паспортини бериш масаласи устида ишламоқда. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.

“Ҳа, шуни айта оламанки, бизга шундай мурожаат келиб тушди ва масала ишлаб чиқилмоқда”, — деди Захарова тегишли саволга жавоб бериб.

K-News агентлигига кўра, 2022 йил июнь ойида ўша пайтда Москвада бўлган Асқар Кубаничбек Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун Луганск Халқ Республикаси қуролли гуруҳлари сафига қўшилишга қарор қилган. Йигит 2022 йилнинг ноябрида ҳарбий хизматдан бўшагач, Бишкекка қайтиб келган ва 2023 йилнинг январида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан ҳибсга олинган.

Май ойида Бишкек суди Кубаничбекни ёлланмада айбланиб, ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Судда эркак жанговар ҳаракатларда пул учун эмас, балки Россия фуқаролигини олиш учун қатнашганини айтди. Асқар Кубаничбек унга Россия фуқаролигини бериш илтимоси билан Россия расмийларига мурожаат қилди.

24 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Россия армияси билан камида бир йил муддатга шартнома тузган чет эл фуқаролари соддалаштирилган тартибда фуқароликни олиш учун ариза топшириши мумкин бўлган қонунни имзолади. Ушбу қонун лойиҳаси Давлат Думаси томонидан маъқулланган босқичда Қирғизистон элчихонаси Россияда вақтинча бўлган фуқароларни бошқа давлатлар ҳудудида ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш мол-мулки мусодара қилинган ҳолда ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирган.

    Бошқа янгиликлар