Украина Қуролли кучларининг Россия ҳудудида, жумладан, Москвада ўққа тутилиши кучайгани муносабати билан Туркманистон ҳукумати ўз фуқаролари – талабалар ва меҳнат муҳожирларини фавқулодда эвакуация қилишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар бермоқда “Хроника Туркманистон”.
Маълум қилинишича, 29 июль куни эрта тонгда Украинадан ўққа тутилган рус аҳоли пунктларида яшовчи ўз фуқароларини вақтинча ўз ватанларига қайтишга кўндириш учун денгиз орқали Миллий хавфсизлик вазирлигининг 10 нафар ходими ва Ички ишлар вазирлигининг 15 нафар ходимидан иборат гуруҳ Астраханга етиб келган.
Ватанига қайтишни хоҳловчиларни машинада Астраханга олиб кетилади.
Мудофаа вазирлигига туркман фуқаролари Астрахандан Туркманбошига эвакуация қилинадиган иккита кема тайёрлаш топширилди. Туркманбошидан эса улар доимий яшаш жойига самолёт ёки поездда бепул етказилади.
Астраханга келган хавфсизлик ходимлари ва дипломатларнинг бир қисми кейинроқ Москвага Туркманистон элчихонасига етиб келди. Миллий хавфсизлик вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ўқ отиш қуроллари билан қуролланган.
Шунингдек, энди Ашхобод – Москва – Ашхобод йўналиши бўйича “Туркманистон ҳаво йўллари” авиақатновлари тўхтатилади ва Ашхобод – Қозон – Ашхобод йўналишида амалга оширилади.
"Ҳурматли йўловчилар, 01.08.2023 дан эътиборингизга ҳавола қиламиз. «Туркманистон» авиакомпаниясининг Ашхобод – Москва – Ашхобод йўналиши бўйича парвозларини амалга оширувчи барча рейслари тўхтатилади ва Ашхобод – Қозон – Ашхобод йўналиши бўйича амалга оширилади", - дейилади “Туркманистон ҳаво йўллари” компанияси хабарида.






