Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-40°, жанубда баъзи жойларда 42-43° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, кечга томон 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 38-40° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 25-30° бўлади.
02.08.2023 08:04
2 август кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди






