Бухоро вилояти Экология бошқармаси Пешкў туман бўлими инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди.
Олиб борилган назорат рейд тадбирлари давомида Пешкў туман “Куёвхўжа” МФЙ ҳудудида жойлашган 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳовлисидан мактаб қоровули томонидан 1 туп ўрик дарахти кесиб ташланганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарликни содир этган мактаб қоровулига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб,1 млн 650 сўм жарима қўлланилди.






