АсосийJamiyat

Прокурор Абдуқодир Мўминовни узил-кесил 11 йилга қамашни сўрамоқда

'Прокурор Абдуқодир Мўминовни узил-кесил 11 йилга қамашни сўрамоқда'ning rasmi

Бугун блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Ушбу суд жараёнида Darakchi.uz' мухбири ҳам қатнашди. 

Мухбирнинг хабар беришича, суд аввалида айбланувчининг онаси судядан судда ҳимоячи бўлиб иштирок этишни сўраган. Судга раислик қилувчи прокурор ва айбланувчи фикрини эшитиб илтимосномани рад этган.

Шунингдек, прокурор судядан Абдуқодир Мўминовга 3 йил муддатга журналистик фаолиятни чеклаш ва узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган. 

Блогер иши бўйича суд-тергов иши якунланди. Суд 4 августгача танаффус эълон қилди. 

Эслатиб ўтамиз:

2023 йилнинг февралида Жиноят кодексининг 2 моддаси билан айбланиб, процессуал тартибда ушланган блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича илк суд мажлиси 25 июль куни бўлиб ўтган эди.

Шундан сўнг, 27 июль куни Жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида ҳукумат танқидчиси, “Ko’zgu” канали муаллифи Абдуқодир Мўминов иши бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтган эди.   

Ўша суд давомида жами 6 та иш бўйича 8 нафар жабрланувчи ва 5 нафар гувоҳ сўзга чиқилганди.

    Бошқа янгиликлар