АсосийJamiyat

⚡️Бухорода 23 та дўкон ёниб кетди

'⚡️Бухорода 23 та дўкон ёниб кетди'ning rasmi

Бухоро шаҳар Ибн сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 1 август куни соат 02:05 да вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига вилоят Миллий гвардия ходимлари томонидан қўл телефонидан қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконлари (Халқ тилида эски ПМК савдо мажмуаси)да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар берган.

Воқеа жойига вилоят гарнизонидан 11 та  ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилди. Ёнғин жойига соат 02:07 да етиб бориб, савдо дўконларининг тахминан 700м2 майдонга тарқалиб ёнаётганлиги тўғрисида маълумот олинган ва соат 03:11 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида Ибн-Сино кўчаси йўли ёқасида жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли 2 қаватли 15 та дўконнинг  ички товар махсулотлари ва шифт қисми ёнган бўлиб, худди шу манзилда бўлган Бухоро марказий деҳқон бозори АЖга қарашли 1 қаватли савдо павилионидаги 8 та савдо дўконлари (жами 23 та савдо дўкони) ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ёнғиндан бозор тасаруфидаги павилион ва савдо дўконларининг 10.000 м2 майдони сақлаб қолинди.

Ёнғин натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиш ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмади. 

Содир бўлган ёнғин юзасидан вилоят ИИБ ва ФВБ томонидан терговга қадар текшиирув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ёнғин-техник экспертизаси тайинланган.

Воқеа жойига вилоят сектор раҳбарлари, ФВБ, Миллий гвардия бошқарма бошлиқлари ва бошқа масъул раҳбарлар жалб этилган.

    Бошқа янгиликлар