АсосийJamiyat

Тошкентдаги Паркент бозоридаги қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди (видео)

'Тошкентдаги Паркент бозоридаги қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Бугун, 29 июль куни соат 17:37 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Паркент кўчасида жойлашган қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 17:44 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:00 да бартараф этилган.  

Ёнғин натижасида дўконнинг таҳминан 5 кв.м майдонда қурилиш моллари ва ички қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар