АсосийJamiyat

Болалар гематологияси марказига янги раҳбар тайинланди

'Болалар гематологияси марказига янги раҳбар тайинланди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Жамила Пўлатова Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Ж.Пўлатова 1998 йили II Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, клиник ординатура ва аспирантура босқичларида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида катта илмий ходимликдан бошлаб, етакчи илмий ходим, бўлим илмий раҳбари вазифаларида меҳнат қилган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Ж.Пўлатова тайинловга қадар Тошкент давлат стоматология институтининг онкология ва тиббий радиология кафедраси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

    Бошқа янгиликлар