АсосийJamiyat

Нукус, Навоий ва Қонликўлга янги ҳоким тайинланди

'Нукус, Навоий ва Қонликўлга янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Абатбай Данияров Нукус шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эргашев Дилмурод Бекмурадович Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Султанов Бахрам Бегдуллаевич Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди У тайинловга қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ департамент директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

    Бошқа янгиликлар