Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмтаи хабар бермоқда.
Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал, Озодбек Назарбеков маданият вазири этиб тасдиқланган эди.






