АсосийDunyo

Дунё бўйлаб кузатилаётган ҳаддан ташқари иссиқлик август ойида ҳам давом этади

'Дунё бўйлаб кузатилаётган ҳаддан ташқари иссиқлик август ойида ҳам давом этади'ning rasmi

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида кузатилаётган ҳаддан ташқари иссиқлик август ойида ҳам давом этади. Бу ҳақда Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ)даги манбага таяниб, Риа новости хабар бермоқда. 

"Биз тайёр бўлишимиз керак ... бу экстремал иссиқлик августгача давом этади", деди ташкилот маслаҳатчиси Жон Нейрн, 

Унинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши натижасида юзага келадиган иссиқлик тўлқинлари тез-тез кузатилиб уради. 

Хабарда айтилишича, жорий ёзда дунёнинг кўплаб мамлакатларида рекорд даражадаги юқори ҳароратлар қайд этилди, бир қатор ҳудудларда сувдан фойдаланиш чекланган, кондиционерларнинг ишлаши туфайли электр энергияси истеъмоли ошди ва олимлар бу фақат бошланиши, деб башорат қилмоқдалар. 

Германия ва Грецияда юқори ҳарорат туфайли ўрмон ёнғинлари содир бўлди, Францияда қурғоқчилик хавфи туфайли бир қатор муниципалитетларда сувдан фойдаланишга чекловлар жорий этилди, шаҳар ҳовузлари ёпилди. Испаниянинг бир қатор минтақалари, асосан Пиреней ярим оролининг жанубий қисми аҳолиси сув таъминотидаги узилишлардан азият чекмоқда, сув омборларини тўлдириш даражаси мавсум учун ўртача даражадан паст бўлиб қолмоқда. 

    Бошқа янгиликлар