Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача, шимолда ва чўл ҳудудларда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 37-42°, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-44° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 40-42° бўлади.
Тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, момоқалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35° бўлади.
26.07.2023 08:05
Бугун ҳам ҳарорат 44 даражага кўтарилади






