Пиёдалар учун белгиланган ҳудуддан йўлни кесиб ўтаётган қизчани "Matiz" уриб юборган.
Ҳодиса май ойида содир бўлган. Қизчага касалхонада ёрдам кўрсатилганига қарамай, олган жароҳатлари натижасида вафот этган.
Видеода ҳайдовчи пиёдани кўрмай қолганини, қизалоқ кутилмаганда югуриб чиққанини баҳона қилаётганлигини кўриш мумкин.






