Ижтимоий тармоқларда Норин қора дарёсида 2 нафар бола чўкиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Наманган ФВБ маълумот берди.
Маълум қилинишича, Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга асосан Норин туманидан оқиб ўтувчи Қорадарёда 2 нафар 2011 ва 2009 йилда туғилган, вояга етмаган ўғил болалар бошқарма қутқарув отряди сувда қидирув-қутқарув гурухи томонидан сув ости ва туман ёнғин-қутқарувчилар томонидан сув усти қидирув ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари вилоятнинг Учқўрғон тумани "Катта Андижон канали"да 17 июль кунидан 1993 й.т фуқарони;
23 июль кунидан Поп тумани Сирдарё дарёсида 1973 й.т фуқароларни хам сув ости ва сув усти қидирув ишлари олиб борилмоқда.
"Ҳурматли фуқаролар ёз мавсумида содир бўлиши мумкин бўлган чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ходисалардан фарзандларингизни эҳтиёт қилинг! Чўмилиш таъқиқланган жойларда чўмилишига рухсат берманг", - дейилади хабарда.






