АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг 2 та туманида яна "свет" ўчирилади

'Бугун Тошкентнинг 2 та туманида яна "свет" ўчирилади'ning rasmi

Бугун Тошкентнинг Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида "свет" ўчирилмоқда. 

Қуйидаги электр таъминоти вақтинча ўчириладиган манзиллар келтирилган:

Сергели тумани: "Ноғайқўрғон" ва "Қубайтепа" МФЙларнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;

Яшнобод тумани: "Кўксарой" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтилган.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.

    Бошқа янгиликлар