АсосийDunyo

Ўзбекистонлик эркак Россияда 27 йил аввалги жинояти учун қамалди

'Ўзбекистонлик эркак Россияда 27 йил аввалги жинояти учун қамалди'ning rasmi

Россиянинг Ульяновск вилоятида бундан 27 йил аввал қотиллик содир этган Ўзбекистон фуқароси 9 йилга қамалди. Бу ҳақда "73 Онлайн" хабар берди.

Хабарда айтилишича, ўзбекистонлик эркак 1996 йилда Ульяновск вилоятида яшовчи шахсни ўлдириб, ертўлага яширган ва Ўзбекистонга қайтиб келган. Мамлакатда у сохта ҳужжатлар билан яшириниб юрган. Маълум вақт ўтиб, у яна Россияга борганида чегарадан ўтиши биланоқ ушланган.

Суд 48 ёшли эркакни 9 йиллик қаттиқ режимдаги колонияга ҳукм қилди.

Тергов натижасида маълум бўлишича, маҳкум 1996 йилнинг 9 сентябридан 25 сентябригача бўлган вақт давомида Ульяновск вилоятининг Засвияжский тумани Герасимов кўчасидаги уйлардан бирида 26 ёшли танишининг бошига дазмол билан камида 6 марта, бўйин ва кўкрак қисмига эса пичоқ билан тахминан 3 марта зарба берган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

    Бошқа янгиликлар