АсосийJamiyat

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди

'Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги ўзбекистонликларни огоҳлантирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркиядаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.

"Ҳурматли фуқаролар, сўнгги вақтларда Туркия полицияси томонидан Истанбул ва бошқа йирик шаҳарларда “махсус рейд” тадбирлари амалга оширилиб, Туркия қонунчилигини бузган хорижликларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда.

Шу муносабат билан, Туркияда турли сабаблрага кўра бўлиб турган фуқароларимиздан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишлари, ўзлари билан шахсини тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларини олиб юришлари сўралади,” дейилади мурожаатда.

    Бошқа янгиликлар