АсосийJamiyat

Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган фуқаро қўлга олинди

'Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган фуқаро қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура Матбуот котиби Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган фуқаро ички ишлар ходимлари томонидан топилганини маълум қилди.   

Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан аниқланишича, видеодаги шахс Пискент туманида яшовчи 1984 й.т. Ф.Х. бўлиб, у руҳий касалликлар диспанцерида доимий рўйхатда туради.

Республика тиббий ижтимоий экспертиза инспекциянинг тегишли маълумотига кўра, фуқаро болалигидан 2 гуруҳ ногирони.

Ҳолат юзасидан яқинлари билан ўтказилган профилактик суҳбат ва терговга қадар суриштирув давомида унинг ҳозирги ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилиб, даволаниши учун Олмалиқ шаҳридаги руҳий асаб касалликлари диспанцерига жойлаштирилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар