Грециядаги ўрмон ёнғинлари аҳоли пунктларига етиб борди. Минглаб сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли эвакуация қилинган.
Грециянинг Родос оролида бешинчи кундан бери давом этаётган ўрмон ёнғинлари аҳоли пунктларига етиб борди.
Греция матбуотига кўра, табиий офат қоплаган оролда сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли эвакуация қилинмоқда.
Минглаб сайёҳлар меҳмонхоналар ва пляжлардан хавфсиз жойларга олиб кетилди.
Қутқарув операциясига Греция армияси ва қирғоқ қўриқлаш кучларининг катерлари жалб қилинган.
Ёнғинларни бартараф этишга 200 дан ортиқ ўт ўчирувчилар, 40 та енгил автомобиль, 3 та самолёт ва 5 та вертолёт жалб этилган.
Расмийлар аҳолини мамлакатда ёнғин хавфи юқорилигидан огоҳлантирди, чунки айрим ҳудудларда эртага ҳаво ҳарорати 45 даражага етади.





