АсосийJamiyat

Дилшод Ашуров Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари комиссиясига президент этиб сайланди

'Дилшод Ашуров Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари комиссиясига президент этиб сайланди'ning rasmi

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуров Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари комиссиясига президент этиб сайланди.

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Халқаро нотариуслар иттифоқининг Осиё ишлари бўйича комиссияси мажлиси ўтказилди. Унда комиссия келгуси 2 йиллик муддат учун Президентликка номзодни кўриб чиқди ва раисликка бир овоздан Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси Дилшод Ашуровнинг номзодини маъқуллаб, овоз берди.

Халқаро нотариуслар иттифоқи – 1948 йил 2 октябр куни Аргентинанинг Буенос-Айрес шаҳрида ташкил топган бўлиб, барча беш қитъадан жами 91 мамлакат нотариусларни бирлаштирувчи халқаро ташкилот ҳисобланади.  

Ўзбекистон Нотариал палатаси Халқаро нотариуслар иттифоқига 2021-йил 3-декабр куни 91-аъзо сифатида қабул қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар