АсосийJamiyat

Кеча тунда Андижондаги уйларнинг бири ёниб кетди

'Кеча тунда Андижондаги уйларнинг бири ёниб кетди'ning rasmi

22 июль куни соат 22:10 да Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Оқтепа” МФЙ Қўшқайрағоч кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Қайд қилинишича, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 22:16 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 22:21 да ўраб олинган ва соат 22:56 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида уйнинг 95 кв.м майдонда томи, шифти ва уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.  Ёнғиндан уйнинг 150 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ёнғинни сабаби ва зарари аниқланмоқда.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар