АсосийJamiyat

Наманганда иккита Damas каналга тушиб кетди (видео)

'Наманганда иккита Damas каналга тушиб кетди (видео)'ning rasmi

22 июль куни соат 12:50 ларда Наманган вилояти Наманган шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи "Шимолий Фарғона" каналига иккита Damas автомобили тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа жойига Наманган вилояти ФВБ қутқарув отряди ходимлари етиб бориб, махсус техника ёрдамида каналдан автомобилни олиб чиқаётган вақтда яна бир Damas автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ушбу каналга тушиб кетган.

Қайд этилишича, биринчи автомобиль салонида йўловчилар бўлмаган. Иккинчи автомобиль салонида эса 5 нафар йўловчи бўлган.

"ФВВ қутқарувчилари дарҳол иккинчи автомобиль салонидан йўловчиларни қутқариб, ҳаётларини сақлаб қолган. Бир нафар фуқаро шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши", — дейилади хабарда.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади расмий хабарда.

    Бошқа янгиликлар