АсосийJamiyat

Сурхондарёда фуқаро боғдорчилик қилиш мақсадида археологик ёдгорликнинг бир қисмини бузиб ташлади

'Сурхондарёда фуқаро боғдорчилик қилиш мақсадида археологик ёдгорликнинг бир қисмини бузиб ташлади'ning rasmi

Сурхондарё вилояти Денов тумани фермер хўжаликларига ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан қонунбузилиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, "Қорахон" маҳалласида жойлашган I-XII асрларга оид "Марказтепа" археология ёдгорлиги (0,21 га) қонунчилик талабларига зид равишда боғдорчилик учун фуқаро М.А.га берилган.

Натижада, фуқаро М.А. томонидан ушбу тарихий ёдгорликнинг 630 м3 ҳажмдаги ҳудуди бузиб ташланган.

Таъкидланишича, объектга жуда кўп миқдорда 13 млрд сўм зарар етказилган.

Текшириш натижасига кўра, тегишли мансабдор шахслар ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар