АсосийJamiyat

Қашқадарёда ўтган 6 ой ичида қарийб 2 минг нафар мурожаатчи пластик кўринишидаги кадастр паспортини афзал кўрди

'Қашқадарёда ўтган 6 ой ичида қарийб 2 минг нафар мурожаатчи пластик кўринишидаги кадастр паспортини афзал кўрди'ning rasmi

Олти ой ичида Қашқадарё вилоятида аҳолининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш юзасидан қилинган 18 мингдан зиёд мурожаатлари кадастр ходимлари томонидан ижобий ҳал этилди. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармаси хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, Январь-июнь ойлари оралиғида Давлат кадастрлари палатаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг филиаллари томонидан 18 084 та кадастр ҳужжатлари шакллантириб берилди. 6 ой ичида 1 878 нафар мулкдорлар пластик кўринишидаги кадастр ҳужжатларини Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилиб олишган.

Жумладан, Қарши туманида 676та , Қамаши 77 та, Нишон 1та, Китоб 58 та, Ғузор 102 та, Миришкор 167 та, Шаҳрисабз тумани 10 та, Деҳқоонобод 8 та, Шаҳрисабз шаҳри 13 та, Қарши шаҳри 308 та, Косон 148 та, Яккабоғ 81 та, Муборак 43 та ва Касби туманида 186 та пластик кўринишидаги кадастр ҳужжатлари мурожаатчиларга тақдим этилган.

"Пластик кўринишдаги Кадастр паспорти бўлса, кўчмас мулкка доир маълумотлар бир жойда, яъни ягона маълумотлар базасида сақланади. Смарт карта ичидаги маълумотларни онлайн кўриш мумкин. Уй-жой билан боғлиқ барча кадастр ишлари доимий равишда қайд этиб борилади" — дейди Бошқарманинг Жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассиси Номоз Чориев.

Шу тариқа электрон кадастр тарихи вужудга келади. Уй-жойнинг географик майдони ва чегараси тўғрисидаги маълумот смарт картадан жой олади.

Қайд этилишича, махсус мобил илова орқали кадастр паспорти маълумотларини кўриш имкони мавжуд бўлиб, унда QR-код тизими ҳам бор ва қулайлик турли ташкилотларга мурожаат этишга ҳожат қолдирмайди.

    Бошқа янгиликлар