АсосийJamiyat

Абдулазиз Камилов Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби билан учрашди

17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Мадани билан учрашди.

Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислиги доирасида 18 октябр куни Тошкент шаҳрида очиладиган ТИВКнинг 43-сессияси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида вазирлар учрашуви кун тартиби ва амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди ҳамда бўлажак форумни муваффақиятли ўтказишдан икки томон ҳам манфаатдорлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар