1. Чайинганингиздан сўнг юзингиз қандай ҳолатда бўлади?
А. Таранглашади;
Б. Ялтиллаб қолади;
В. Соғлом ва текис;
Г. Пешона ва даҳан қисми ялтиллаб, ёноқлар қуруқ лашади;
Д. Салгина қизаради.
2. Озиқлантирувчи пардоз воситаларидан фойдаланмасангиз нима ўзгаради?
А. Қуруқлашади, тери тортишиб қолади;
Б. Ёғлашиб кетади;
В. Меъёрий ҳолатда бўлади;
Г. Пешона ва дахан қисми ёғлашиб, ёноқлар табиий кўринишда бўлади;
Д. Тери таъсирчанлиги ортади.
3. Юзингизнинг тери катаклари қандай тузилган?
А. Деярли билинмайди;
Б. Катталашган;
В. Кўзгуда яққол кўзга ташланади, аммо пардоз қилинганида билинмайди;
Г. Юзнинг «Т» қисмида яққол кўзга ташланади, ёноқларда эса кичрайган;
Д. Баъзида билиниди, баъзида эса йўқ.
4. Истеъмол қилаётганларингиз юз терисига таъсир этадими?
А. Кўп миқдорда газланган ичимликлар юзимни қуруқлаштириб юборади;
Б. Ёғли таомлардан сўнг юзим ялтираб қолгандай бўлади;
В. Ҳеч қандай таъсири йўқ;
Г. Мева ва сабзавотлардан тановул қилмасам, пешона ва даҳан қисмида тошмалар юзага келади;
Д. Аччиқ таъмли егуликлардан сўнг юзим қичишади.
Юз терингиз қайси турга мансуб эканлигини билиш учун жавобларни қуйидагича белгиланг.
- Жавоблар орасида А ҳарфи кўп бўлса, демак юзингиз қуруқ.
- Б жавоби кўп бўлса, юзингиз ёғли.
- В жавоби етакчилик қилса, нормал юз терисига эгасиз.
- Г жавоби устун бўлганида, аралаш турлдаги юз териси мавжуд бўлади.
- Д жавоби кўп бўлганида эса юз терингиз таъсирчан турга мансубдир.





