АсосийJamiyat

Қашқадарёда 5 ой ичида қарийб 400 гектар ер майдонида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

'Қашқадарёда 5 ой ичида қарийб 400 гектар ер майдонида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди'ning rasmi

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга оид ҳолатларнинг энг кўпи Қарши шаҳри ва Қарши туманида кузатилган. Бу ҳақда Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Darakchi.uz'га маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Қашқадарё вилоятида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер участкаларида ноқонуний иморат қурилишига оид 588 та ҳолатда 393,8 гектар ер майдонида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси туман-шаҳар бўлимлари томонидан ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаган шахсларга 581 та ёзма кўрсатмалар юборилган.

Вилоятда ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонунбузилиш ҳолатларининг 193 таси 60,7 гектаридаги ҳолатлар фуқаролар томонидан ихтиёрий бартараф этилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судларга ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 228 та (115,4 гектар) даъво аризалари киритилиб, шундан 65 таси қаноатлантирилган. 161 та даъво аризалари ҳозирги кунда кўриб чиқиш жараёнида.

Шаҳар, туманлар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп ноқонуний эгаллаб олиш ҳолатлари Қарши шаҳрида 76 ҳолатда 0,98 гектар, Қарши туманида 68 та ҳолатда 42,19 гектар, Косон туманида 61 та ҳолатда 6,54 гектар, Яккабоғ туманида 60 та ҳолатда 12,95 гектарни ташкил қилади.

Маълумот учун, Қонунчиликка кўра, ерларни ноқонуний эгаллаб олиш маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

    Бошқа янгиликлар