Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 2 июнь кунидан бошлаб ҳафтанинг ҳар жума, шанба, якшанба кунлари 14/13-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар берди
Маълум қилинишича, поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
14-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши
Тошкент 9:03 — Самарқанд 12:28
13-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши
Самарқанд 18:46 — Тошкент 22:25






