Эртага, 11 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 4-тури доирасида Хитойга қарши майдонга чиқади.
Машҳур Latin Post нашри сешанба куни бўлиб ўтадиган ўйин ҳақида тўхталар экан, майдон Ўзбекистон термасининг тўлиқ устунлигини тахмин қилмоқда. Ҳатто, ҳисоб 3:0 кўринишида якунланиши таъкидланган, деб ёзади “Fut.uz” нашри.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги беллашув эртага, Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида соат 18:00 да бошланади.






