УЕФАга аъзо мамлакатларнинг ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи ўйинлари давом этмоқда. “А” гуруҳи 2-турида Голландия терма жамоаси ва Беларус футболчилари ўзаро баҳс олиб боришди.
Голларга бой кечган ўйинда голландияликлар 4:1 ҳисобида зафар қучди. Худди шундай ҳисоб билан Франция Болгарияни таслим қилган бўлса, Швеция кичик – 1:0 ҳисобида Люксембургни мағлубиятга учратди.
ЖЧ–2018 саралаши, “А” гуруҳи, 2-тур
Голландия – Беларусь 4:1
Голлар: Промес, 14, 31, Клаассен, 56, Янссен, 64 – Риос, 47
Франция - Болгария 4:1
Голлар: Гамейро, 23, 59, Пайе, 26, Гризманн, 38 – Александров, 6
Люксембург – Швеция 0:1
Гол: Люстиг, 58





