АсосийDunyo

Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта республикаси раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади

'Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта республикаси раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади'ning rasmi

18-19 май кунлари Хитой ва Марказий Осиёнинг бешта республикаси раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади.

 Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чунин маълум қилди. 

Мазкур саммит Хитой ва Марказий Осиё давлатлар ўртасида давлат раҳбарлари даражасидаги офлайн форматидаги илк учрашув бўлади. 

Тадбир ўтказиладиган жой Хитой шимолида жойлашган Шенси провинциясидаги Сиан шаҳри бўлади. Хитой раҳбари Си Цзиньпин мезбонлик қиладиган саммитда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этади.

 

    Бошқа янгиликлар