АсосийJamiyat

Президент Москвага жўнаб кетди

'Президент Москвага жўнаб кетди'ning rasmi

 Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Тадбирларда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Арманистон етакчилари ҳам қатнашиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар