АсосийDunyo

Тоқаев 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади

'Тоқаев 9 май куни Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этади'ning rasmi

8-9 май кунлари давлат раҳбари Қосим-Жомарт Токаев Россияга амалий ташриф билан боради ва у ерда иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган парадда иштирок этади, деб хабар бермоқда Zakon.kz. Бу ҳақда президент матбуот котиби Руслан Желдибай маълум қилган.

Қозоғистон раҳбари Твер вилоятида Ржев мемориалини зиёрат қилади ва Улуғ Ватан урушининг жангларидан бирида ҳалок бўлган 100 ва 101-ўқчи дивизияларнинг қозоқ аскарлари хотирасини ёдга олади.

Давлат раҳбари амакиси Қосим Болтаев дафн этилган Трубино қишлоғидаги оммавий қабрни ҳам зиёрат қилади. 

Шунингдек, 17-19 май кунлари Қозоғистон президенти Хитойга ташриф буюради.

Россия томони тантанали тадбирга МДҲ давлатлари раҳбарларини таклиф қилинган.

Маълумот учун: Қирғизистон президенти Садир Жапаров 7 май куни расмий ташриф билан Москвага етиб борган эди.

    Бошқа янгиликлар