Бугун қаҳва ичишни хушламайдиган киши бўлмаса керак. Кимдир аччиққина, кимдир ширин қилиб, бу хуштаъм ичимликдан бир финжон ичиб олса, кайфияти кўтарилади. Унинг қай тарзда ичишингиз эса характерингизга боғлиқ экан...
- Агар сиз аччиқ, яъни шакарсиз қаҳва ичишни ёқтирсангиз, демак кучли ва маъсулиятли кишисиз. Сизни қўрқитиш қийин. Хатоларингизни ҳам тан оласиз.
- Агар қаҳвани шакар билан, аммо сутсиз ичсангиз, бир қарорга келишингиз қийин экан. Кимдир сизни қўллаб-қувватлаши, тўғри йўл кўрсатишини кутасиз. Қувонарли жиҳати қизиқишларингизнинг чеки йўқ.
- Агар сут ва шакарсиз қаҳва истеъмол қила олмасангиз, феъл-атворингиз мураккаб. Таъсирчанлигингиз ҳам бор. Доим бошқалардан ажралиб турасиз. Кайфиятингизга қараб иш кўрасиз.
- Кўпиртирилган қаҳва ичиш жону дилингизми, фаросатли, очиқкўнгил ва барчага бирдек яхшилик улашувчисиз.
- Агар сиз қаҳвахонага кириб, Эспрессо қаҳвасини буюртма қилсангиз, ўз дунёқарашига эга, инсонпарвар ва оптимистсиз. Сиз билан дўстларингиз зерикмаслиги аниқ.
- Латте шайдоси бўлсангиз, ҳазилга уста, ики кунлик дунёда ўйнаб-кулиш тарафдорисиз. Вақтингизни кўпчилик билан ўтказишни истайсиз. Ёлғизликдан қўрқасиз.
- Капучинони кўнглингиз тусаса, денгизга ошуфтасиз. Орзуларингиз ҳам сувдек сероб. Улар оғушида ўзингизни бахтли ҳис этасиз. Мусиқа тинглаб, ором олсангиз, барча асабийлигингиз ҳавога учади.





