Лондон полицияси Карл III нинг тож кийиш маросимида жамоат тартибини сақлаш вақтида 52 кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Тренд” ТАСС агентлигига таяниб хабар бермоқда.
"Безорилик, тартиббузарлик, осойишталикни бузиш мақсадида тил бириктириш каби жиноятлар содир этганликлари учун жами 52 нафар шахс қўлга олинди. Қўлга олинганлар ҳибсда қолмоқда", - дейилади хабарда.
Ҳибсга олинганлар орасида монархияга қарши "Republic" гуруҳи аъзолари, жумладан унинг раҳбари Грехем Смит ва "Just stop oil" жамоат кампаниясининг 18 нафар фаоли бор. Полиция шанба куни эрталаб Трафалгар майдонида тўпланган монархия мухолифларининг тинч намойиши иштирокчилари билан мулоқотни давом эттирмоқда.






